Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташқи ишлар вазирлигининг Наманган вилоятини ривожлантиришга оид ахбороти эшитилди

2019-10-23 | Сиёсат

2019 йил 22 октябрь куни Наманган вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ташқи ишлар вазирлигининг Наманган вилоятини ривожлантиришга оид ахбороти эшитилди.

Тадбирда Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Наманган вилоятига 300 дан ортиқ хорижий инвестор ва тадбиркорларнинг ташрифи уюштирилди. Шу билан бирга, вилоятнинг шаҳар ва туманлари хокимлиги ҳамда бир қатор тадбиркорларнинг хорижий давлатларга 30 дан ортиқ сафари элчихоналар томонидан ташкиллаштирилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Наманган шаҳрида 2019 йил 7-8 июнь кунлари илк бор Халқаро инвестиция форуми ва Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси ташкил этилди. Элчихоналаримизнинг фаол ташаббускорлиги натижасида 30 та давлатдан 350 га яқин хорижий ишбилармонлар, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакилларининг мазкур форумдаги иштироки таъминланди. Мазкур форум доирасида умумий қиймати 358 млн. долларга тенг бўлган 48 та лойиҳа имзоланди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар – 340 млн. долларни ташкил қилади. 

Шунингдек, сўзга чиққанлар томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Наманган вилоятига бириктирилган элчихоналар томонидан нафақат хорижий инвестицияларни жалб қилиш, балки вилоятнинг экспортини рағбатлантириш, хорижий сайёҳларнинг сонини кўпайтириш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш ва инфратузулмани модернизация қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётгани хусусида ҳам маълумотлар берилди. Жумладан, экспорт йўналишида Наманган вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун элчихоналар иштирокида янги бозорлар ўзлаштирилмоқда. Мисол учун, жорий йилда илк бор Наманган вилоятида етиштирилган олий навли 500 килодан иборат бўлган гилос Буюк Британия бозозорига олиб чиқилди. Шу билан бирга, Покистон Республикасига текстиль маҳсулотлари ва дуккакли маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.

Вилоятнинг инфратузилмасини модернизация қилиш чора-тадбирлар доирасида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонамиз ташаббуси билан Наманган вилоятида сув таъминотини ривожлантириш учун ОПЕК жамғармасининг 54 млн. доллар миқдордаги имтиёзли кредити жалб қилинди. Сув таъминотини яхшилаш бўйича беш йиллик (2020-2025 йиллар) ушбу лойиҳа Заркент, Ходикент, Исқовот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрини қамраб олади.

Мажлисда инвестиция, экспорт ва туризм соҳалари бўйича олиб борилаётган ишлар самарасини ошириш, Наманган вилоятининг тажрибасини намунавий даражага олиб чиқиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Вилоятининг инвестицион имкониятларини, экспорт ва туризм салоҳиятини хорижий ишбилармон доиралари орасида кенг тарғиб қилиш, хокимият ва элчихоналаримиз уртасида чет эл компаниялари билан йўлга қўйилган хамкорликни яхшилаш мақсадида Наманган вилоятининг “ягона дарча” сифатида ахборот порталини яратиш, ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги салоҳиятини хисобга олган ҳолда, экспортга йўналтирилган замонавий агрологистика марказларини кўпайтириш,  Наманган халқаро аэропортига “очиқ осмон” мақомини бериш каби таклифлар берилди.

Шу куннинг ўзида Сенат аъзолари Наманган шаҳри, Поп, Чуст, Наманган туманларидаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться