Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ITB Asia 2019 халқаро туризм кўргазмасида иштирок этмоқда
2019-10-16 | Туризм
Cингапурда Осиё сайёҳлик бозори (ITB Asia 2019) халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтади, унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳамда Ўзбекистоннинг Cингапурдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилмоқда.
Яқиндагина Тошкентда қурилган Хилтон меҳмонхонаси Ўзбекистон делегацияларида иштирок этиб, ўз меҳмонларига халқаро стандартларга мувофиқ келувчи юқори даражадаги хизматларни таклиф этади. Ўзбекистон стендида делегатлар чет эллик меҳмонларга мамлакатимиз, ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳияти ва республикада туризмнинг ривожланаётган турлари ҳақида батафсил маълумот беришади.
Бундан ташқари, меҳмонлар таклиф этилган тарқатма материаллар, шу жумладан журналлар, буклетлар, брошюралар ва мамлакатнинг сайёҳлик хариталари воситасида Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасининг сайёҳлик имкониятлари билан танишишлари мумкин. 16 октябрь куни ўз ишини бошлаган ИТБ Ациа 2019 халқаро туризм ярмаркаси 18 октябрга қадар давом этмоқда. ITB Asia – бу ташкилотлар ўз имкониятларини намойиш этиши учун энг йирик замонавий майдон ҳисобланади.
Уч кун мобайнида Осиёнинг етакчи туристик операторлари меҳмонларга ўз дастурларини тақдим этади: меҳмонхона ва ресторан бизнеси вакиллари ўз меҳмонхоналарининг асосий хислат ва афзалликларини, ИТ-компаниялар сайёҳлик соҳаси учун телекоммуникацион технологиялар соҳасидаги сўнгги ютуқларни, туроператорлар эса сайёҳлар учун оммабоп йўналиш ва маршрутларни намойиш этадилар. Тадбирга 110 мамлакатдан 11 мингдан ортиқ меҳмонлар келиши кутилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги