Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда машҳур юлдузларнинг мум-ҳайкаллар музейи очилди
2019-10-17 | Туризм
Тошкент шаҳрининг янги боғида, “TashkentCity” ҳудудида «Юлдузлар музейи» мум музейи очилди. Бу жой нафақат маҳаллий аҳоли, балки ички ва ташқи туристларнинг ҳам севимли жойларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Маълумки, Европага саёҳат қиладиган сайёҳларнинг аксарияти “Мадам Тюссо” музейига ташриф буюради ҳамда Голливуд юлдузлари, олимлар, сиёсатчилар ва бошқа машҳур инсонлар ҳайкаллари билан суратга тушиб, улар билан ижтимоий тармоқларда бўлишишади.
«Юлдузлар музейи»даги ҳар бир экспонат, унинг атрофидаги муҳит энг кичик деталларигача ўйлаб ишланган - жонли қўғирчоқлар, замонавий тарихда ўчмас из қолдирган улкан шахслар ҳайкалларининг тўплами ва ҳ.к.
Музейда тез орада Ўзбекистоннинг таниқли шахслари ҳайкаллари ҳам намоён бўлади ва бу барчада катта қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Шундай экан, “TashkentCity” ҳудудида жойлашган мум музейга ташриф буюринг ҳамда ўзингизга манзур бўлган таниқли юлдузларнинг ҳайкаллари билан суратга тушинг!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги