Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Марказий Осиёда илк бор: "Бир белбоғ, бир йўл, бир туризм" III Халқаро конференцияси Самарқандда ўтказилади
2019-10-18 | Туризм
12-15 октябрь кунлари Хитойнинг Гуйлинь шаҳрида “Бир камар, бир йўл, бир туризм” II Халқаро конференцияси бӯлиб ўтди. Унда Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг Ривожлантириш ва стратегик муаммолар бӯйича проректори Азамат Акбаров бошчилигидаги делегация иштирок этди.
"Бир камар, бир йўл, бир туризм” халқаро конференциясида дунёнинг 64 мамлакатидан ташриф буюрган 200дан зиёд ўқув ва давлат муассасалари, туризм соҳасидаги йирик компаниялар вакиллари қатнашди. Тадбир доирасида туризм соҳаси ва ўқув муассасалари ҳамда хусусий компаниялар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ турли масалалар, шунингдек, сайёҳларни қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари, туризм соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва бошқа қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди. Таъкидлаш лозимки, "Бир камар, бир йўл, бир туризм" III Халқаро конференциясини 2020 йилда Самарқанд шаҳрида, хусусан, “Ипак йўли” туризм халқаро университетида ўтказиш режалаштирилди. Нуфузли анжуман туризм соҳасидаги олимлар ва мутахассислар учун интерактив платформани тақдим этади. Улар эса, ўз навбатида, ушбу платформада ўзларининг сўнгги тадқиқотлари билан бўлишишади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги