Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм

Ўз ҳудудингиз логотипини танлашда иштирок этинг, онлайн овоз беринг!

08.07.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўз ҳудудингиз логотипини танлашда иштирок этишни хоҳлайсизми? Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон ҳудудлари логотиплари танловига йўлланган лойиҳалар орасидан энг саралари танлаб олинганини маълум қилади. 

АҚШда яшайдиган юртдошларимизга Ўзбекистон туризмини тарғиб этувчи тарқатма материаллар тарқатилади

04.07.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Миллий PR-маркази вакили Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида меҳмон бўлди.

Ўзбекистон ва Озарбойжон Бош вазир ўринбосарлари икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни муҳокама қилишди

03.07.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Озарбойжон Республикаси ҳукуматининг Баку шаҳридаги биносида Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Озарбойжон Бош вазир ўринбосари Али Аҳмедов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Спорт туризми: «Доордаршан Спорт» телеканалида Ўзбекистон туризми тарғиб этилмоқда

03.07.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси юртимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида ушбу турнирни ёритишга «Доордаршан Спорт» канали вакилларини ҳам таклиф этди. 29 ва 30 июнь кунлари «ДД Спорт» каналида «Халқаро Баҳодирлар ўйинлари» ҳақида батафсил ҳикоя қилинди.

Ўзбекистон ва Озарбойжон туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди

02.07.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 43-сессиясида иштирок этаётган Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Баку шаҳрида Озарбойжон туризм давлат агентлиги раиси Ф.Нагиев билан учрашув ўтказди.

«Ипак йўли» Халқаро туризм университетида 2019-2020 ўқув йили учун қабул давом этмоқда

02.07.2019ТуризмМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» Халқаро туризм университетида 2019-2020 ўқув йили учун қабул давом этмоқда. Қабул комиссияси жорий йилнинг 15 июнидан соат 9:00дан 18:00гача ҳужжатларни қабул қилмоқда.

Имом Ал-Бухорий қабрини биринчи бўлиб зиёрат қилган хорижий сайёҳ ким эканини биласизми?

02.07.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Индонезиянинг собиқ президенти жаноб Сукарно Самарқанд яқинида жойлашган Имом Ал-Бухорий қабрини биринчи бўлиб зиёрат қилган хорижий давлат арбоби ҳисобланади. 27-30 июнь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ташкил этилган «Trisakti Tourism Award» кўргазмаси ҳамда «Indonesia Halal Expo-2019» маҳсулот ва хизматлар ярмаркасида шу ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Туркиялик инвесторлар «Бахт кўли» инвестиция лойиҳаси юзасидан музокаралар ўтказишди

02.07.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

1 июль куни пойтахтдаги Бектемир тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти таклифига биноан Ҳасан Илбай бошчилигидаги туркиялик инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.

ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси қўмитаси 43-сессиясида Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

01.07.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Баку шаҳрида ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси қўмитаси 43-сессиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Озарбойжоннинг биринчи вице-президенти, ЮНEСКО кўнгилли элчиси Меҳрибон Алиева иштирок этди.

Японияда илк бор «Ўзбекистон анимация фестивали» ўтказилди

28.06.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Президентининг хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик қилишга доир қарори ижросини таъминлаш мақсадида 23 июнь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида илк бор «Ўзбекистон анимация фестивали» ўтказилди. Тадбир Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.