Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Озарбойжон Туризм асссоциацияси билан Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2019-10-17 | Туризм

Баку шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Озарбойжон Туризм асссоциацияси (AZTA) ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжат Озарбойжон Туризм ассоциацияси раҳбари Наҳид Багиров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов томонидан имзоланди. Ҳамкорлик меморандуми Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик, хусусан, икки томонлама туристик саёҳатларни ташкил қилиш, қўшма туризм маҳсулотларини яратиш ва қўллаш, шунингдек сайёҳлар оқимини таъминлаш мақсадида туристик салоҳиятини фаол тарғиб қилишни кўзда тутади.

“Мақсад – энг аввало икки мамлакат ўртасидаги туристлар оқимини ошириш ва сайёҳлар алмашинувини йўлга қўйиш. Шу билан бирга, Озарбойжон томон билан қўшма тадбирлар – семинар, конференция, кўргазма ва инфо-турлар ташкил этишни режалаштиряпмиз. Бундан ташқари, ҳужжат қўшма туризм маршрутларини ишлаб чиқиш ҳамда кадрлар тайёрлаш масаласида ўзаро тажриба алмашишни кўзда тутади”, - деди Улуғбек Аъзамов.

Шунингдек, Озарбойжон томон ҳам бу борада ўз изоҳи билан бўлишди.

“Бакуда ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити доирасида меморандумнинг имзоланиши биз учун муҳим аҳамиятга эга. Озарбойжон Туризм ассоциацияси бутун дунёда, шу жумладан қўшни давлатларда ҳам мамлакат туристик салоҳияти тарғиботини кенгайтиришда давом этади. Ишончимиз комилки, Ҳамкорлик меморандуми доирасида амалга ошириладиган ишлар натижасида биз икки мамлакатга саёҳат қилувчи туристлар оқимини оширишга эришамиз”, - дейди Наҳид Багиров. 

Бундан ташқари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов Озарбойжон Туризм давлат агентлиги раҳбари Фуад Нагиев билан ҳам учрашиб, томонлар ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться