Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

2020-08-22 | Сиёсат

2020 йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Мулуқот давомида энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вазирлар Афғонистоннинг Балх вилоятида 20 август куни содир бўлган “Сўғдиёна транс”шўба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилдилар.

Ҳ.Атмар мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётганини ва унга алоқадар шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

Ўзбекистон томони Афғонистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться