Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати баёноти
2020-08-11 | Сиёсат
Ўзбекистон афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олишга хизмат қилган 400 толиб-махбусларни озод қилиш тўғрисидаги Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя Жирғаси қарорини олқишлайди.
Ўзбекистон томони Доҳада Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” Ҳаракати ўртасида музокаралар жараёни бошланишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида томонлар сиёсий ирода, конструктив ёндашув ва муросага тайёр эканликларини намойиш этишларига умид билдиради.
Ўзбекистон Республикаси тинчлик жараёнини илгари суришда ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этади ва афғон халқига тинч келажак ва фаровон давлат қуришда ҳар томонлама кўмаклашишга қатъиян тайёр эканлигини маълум қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги