Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Покистон Ташқи ишлар вазири билан музокаралар тўғрисида
2020-08-13 | Сиёсат
2020 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари, савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистонда тинчлик жараёнини илгари суриш, транспорт-коммуникация ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш бўйича икки мамлакат ҳамкорлигини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Видеоконференция давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги