Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Элчиси Озарбайжон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

2020-08-19 | Сиёсат

2020 йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳром Ашрафхоновнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Расмий маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида Озарбайжон раҳбари мамлакатларимиз ўртасидаги деярли барча соҳалар ва йўналишларни қамраб олган муносабатлар изчил ва жадал ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. Олий даражадаги яқин ва ишончли мулоқот ўрнатилгани буларнинг барчасига асос бўлаётгани таъкидланди.

Шунингдек, сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро муносабатлар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат сўнггида Илҳом Алиев Ўзбекистон халқи ва Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг самимий қутловлари ва энг эзгу тилакларини етказди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться