Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

2020-08-14 | Сиёсат

2020 йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар жабҳалардаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар дунёда коронавирус атрофида кузатилаётган вазиятни ҳам муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий алоқаларга пандемиянинг салбий таъсирини қисқартириш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришнинг зарурлигини қайд этдилар.

Турли даражалардаги ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали, кун тартиби ва уларга тайёргарлик кўришнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистоннинг МДҲга раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Телефон орқали мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг алоҳида мавзулари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться