Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти қарори меҳнат бозорида малакали, билимли ходимларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади – БАА ҳукумати вакили

2020-09-17 | Жамият

АБУ-ДАБИ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотди.

Бирлашган Араб Амирликларининг Инсон ресурслари ва амирликлаштириш вазирининг Халқаро ҳамкорлик ва алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Абдулла ал-Нуайми “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда ушбу ҳужжат аҳамияти ва мамлакатларимизнинг миграция соҳасидаги ҳамкорлиги ҳақида фикр билдирди.

– Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистон томонидан хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимининг жорий қилинаётгани билан қутлайди, - деди Абдулла ал-Нуайми. - БАА ва Ўзбекистон ўртасида 2019 йил март ойида имзоланган ҳукуматлараро ҳамкорлик битими ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини Амирликлар меҳнат бозорига кириб келишида кенг имкониятлар яратишни кўзда тутади. Айни пайтда ушбу йўналишда тизимли ишламоқдамиз.

Пандемиянинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсирига қарамасдан БАА меҳнат бозорига ўзбекистонлик малакали ишчиларни жалб қилиш ҳажми 50-70 фоизгача ортмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг имзоланиши муҳим воқеа бўлди. Ушбу ҳуқуқий асоснинг меҳнат бозорида малакали, билимли ходимларни тайёрлашдаги аҳамияти юқори ва у ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ишчиларни қайта ўқитиш юзасидан кенг имкониятлар яратади.

Шу ўринда, БАА билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдаги фидокорона саъй-ҳаракатлари учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлигимизни билдирамиз.

Икки давлат фуқаролари манфаатлари йўлидаги ҳамкорлик алоқаларимиз самарали бўлишига ишонамиз.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться