2020 йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси янги раҳбари Мунир Мамедзадени қабул қилди.
М.Мамедзаде ўзининг лавозимга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСЕФ ижрочи директори Ҳенриетта Фор хатини Вазирга тақдим этди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва устувор йўналишлари, хусусан, болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.
Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ҳам фикр алмашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги