Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ОҲИЧК иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Covid-19 пандемияси шароитида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш ва ишонч чораларини кўпайтириш масалаларини муҳокама қилди
2020-09-25 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) иштирокчи мамлакатлари ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг видеоконференция шаклидаги махсус учрашувида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири ТИВ маълумотига асосланиб.
ОҲИЧК иштирокчи мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Covid-19 инфекциясининг тарқалиши шароитида ўзаро алоқаларни янада фаоллаштириш ва ишонч чораларини кучайтириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Вазирлар Кенгашга раисликни 2020-2022-йилларда Қозоғистон Республикасига ўтказишни маъқуллади ҳамда ушбу мамлакатнинг ОҲИЧК Котибияти Ижрочи директори лавозимига Кайрат Сарибай номзодини тасдиқлади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги