Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Нукуслик талаба халқаро танлов ғолиби бўлди
2020-09-17 | Маданият
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси Қаллибек Муҳаммединов ёшлар ва ўсмирларнинг турли жанрлардаги ижоди бўйича ўтказилган III-Халқаро “GERMAN TALENTS” онлайн фестиваль-танловида фахрли биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Қарақалпақстан хабар агентлиги”га таяниб.
Кўрик-танлов 1-15 сентябрь кунлари Германия пойтахти Берлин шаҳрида онлайн форматда ўтказилди.
Конкурсда «Қарақалпағым» қўшиғини маромига етказиб куйлаган ёш хонанда ҳакамлар ҳайъати томондан бир овоздан кўрик-танлов ғолиби деб топилди.
– Мен ушбу кўрик-танловга эстрада йўналишининг вокал-чолғу номинацияси бўйича қатнашдим, - деди ғолиб. – Энг аввало менга мусиқа бобида созандалик ва қўшиқчилик сирларини ўргатган, мазкур кўрик-танловда биринчи ўринни олишимга сабабчи бўлган ва тинимсиз меҳнати сингиган устозларим Ўзбекистон халқ артисти Райхан Сапарова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар устози Аяпберген Аллановларга ўз миннатдорлигимни билдираман.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги