Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

30.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шимолий иқтисодий ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этди

30.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Абу Дабидаги «Khawarazmi» халқаро коллежи марказий кутубхонасида ўзбек тили адабиёти ва тарихи бурчаги ташкил қилинди

30.10.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек тили мавқеини ошириш мақсадида Абу Дабидаги «Khawarazmi» халқаро коллежи марказий кутубхонасида ўзбек тили адабиёти ва тарихи бурчаги ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги махсус йиғилишида иштирок этди

27.10.2020СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

НЬЮ-ЙОРК, 27 октябрь. /«Дунё»АА/. Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг  Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТ ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишланган Бош Ассамблеянинг юқори даражадаги махсус йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туркия ҳарбий делегациясининг ташрифи

27.10.2020Хавфсизлик соҳасиМанба: ЎзА

Бугун Туркия Республикаси мудофаа вазири, армия генерали Хулуси Акар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири, армия генерали Ҳулуси Акарни қабул қилди

27.10.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди.

Кореянинг Глобал яшил тараққиёт институти раҳбарияти билан онлайн мулоқот ўтказилди

23.10.2020ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Давлат экология қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисида илгари сурган ташаббусларини амалга ошириш мақсадида Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Обломурадов Кореянинг Глобал яшил тараққиёт институти (Global Green Growth Institute – GGGI) президенти, БМТнинг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан онлайн мулоқот ўтказди.

БМТнинг Саноат тараққиёти ташкилоти бош директори Ўзбекистон билан ривожланиб бораётган муносабатларни юқори баҳолади

27.10.2020ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ВЕНА, 27 октябрь. /  «Дунё» AА /. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев БМТ Саноат тараққиёти ташкилоти (ЮНИДО) бош директори Ли Йонгга Ўзбекистон Республикасининг ЮНИДО ҳузуридаги доимий вакили сифатида ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.

Озарбайжонда «Ўзбек тили дўстлари» клуби аъзолари иштирокида “Ўзбек тили байрами" куни нишонланди

27.10.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

БОКУ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонасида «Ўзбек тили дўстлари» клуби аъзолари ва Озарбайжонда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида “Ўзбек тили байрами" куни муносабати билан онлайн адабий-бадиий кеча ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Адлия вазирлиги: Европа Иттифоқи билан ҳуқуқий масалалар бўйича мулоқот

27.10.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

2020 йил 26-27 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва қонунчиликни тизимлаштириш” мавзусида вебинар ўтказмоқда.

Хитой Халқ Республикаси ва Корея Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар ижроси муҳокама қилинди

25.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 14 октябрда бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоконференция давомида Хитой Халқ Республикаси ва Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, транспорт ва логистика ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросининг видеоконференция шаклида муҳокамаси бўлиб ўтди.

Хитой элчиси билан ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

24.10.2020ТехнологияларМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланитириш вазири Шуҳрат Содиқов кеча Хитойнинг Ўзбекистондаги Элчиси Сзян Ян хоним билан онлайн мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Подшоҳ Фаҳд номидаги кутубхонада араб тилида чоп этилган Бобур асарлари ва Ўзбекистонга бағишланган китоблар тақдимоти ўтказилди

23.10.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Буюк шоир ва давлат арбоби, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва меросини ҳар томонлама ўрганиш, уни тарғиб қилиш мақсадида мамлакатимиз элчихонаси вакиллари Саудия Арабистони Подшоҳи Фаҳд номидаги миллий кутубхонада бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Деҳли университети профессори Ҳадис илми мактабидаги фаолиятини давом эттириш учун Тошкентга етиб келди

22.10.2020ФанМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Деҳли университети Тилшунослик илғор тадқиқотлар марказининг Тилшунослик кафедраси профессори Рaвиндер Гaргaш меҳнат фаолиятини Ҳадис илми мактабида давом эттиряпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Дин ишлари бўйича қўмита манбасига асосланиб.

Афғонистон Президентининг биринчи вице-президенти ва маъмурияти раҳбари билан учрашувлар бўлиб ўтди

21.10.2020ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегациясининг Афғонистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Афғонистон Ислом Республикасининг биринчи вице-президенти Амрулла Солиҳ ва Афғонистон Ислом Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Муҳаммад Шокир Каргар билан бир қатор учрашувлар ўтказди.