Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
17 сентябрь куни “Украина-Ўзбекистон: ёғ-мой саноатини ривожлантириш” мавзусига бағишланган онлайн-форум ўтказилади
2020-09-17 | Иқтисодиёт
“АПК-Информ” ахборот агентлиги Украинанинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадига қаратилган “"Украина-Ўзбекистон: ёғ-мой саноатини ривожлантириш” мавзусида онлайн-форум ташкил этади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Тадбирда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко, “Milk Euro Food” компаниясининг бош директори Андрей Даньков, Қозоғистон Ёғ-мой иттифоқи президенти Константин Невзоров, “Vektor Company Group” раҳбари Александр Александровнинг иштирок этиши ва сўзга чиқиши кутилмоқда.
Форум қатнашчилари ёғ-мой саноатида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, соҳанинг юртимиздаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимиз ёғ-мой бозорида фаолият олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари, сифатли кунгабоқар ёғига бўлган эҳтиёж, шунингдек соҳада тажриба алмашинуви каби мавзуларни муҳокама қилади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги