Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазири Миср элчиси билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
2021-02-16 | Жамият
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов бугун Миср элчиси Амира Фаҳми билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Маълум қилинишича, учрашувда адлия вазири суҳбатдошга вазирлик тизими, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари, шунингдек, ҳуқуқий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар хусусида маълумот берган.
Миср элчиси А.Фаҳми Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, икки давлат томонидан илгари сурилган устувор йўналишларнинг ўхшашлигини алоҳида таъкидлаган. Икки давлат адлия вазирликлари ўртасида имзоланган меморандум доирасида ўзаро манфаатли соҳаларда биргаликда ишлашда вазирликка кўмакдош бўлишга тайёрлигини билдирган.
Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги