Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Нуфузли халқаро рейтинг агентлиги билан ҳамкорликда видеосеминар ўтказилди
2021-02-14 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш, шунингдек, «Глобал инновацион индекс», Times Higher Education World University Rankings ва QS World University Rankings каби нуфузли халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг мавқеинини мустаҳкамлаш мақсадида вазирлик ва QS (Quacquarelli Symonds) компанияси ҳамкорлигида видеосеминар ташкил этилди.
«2021 йил учун Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларининг энг кучли университетлар рейтингини таҳлил қилиш, республика ОТМларининг ўрни ва истиқболлари» мавзусида ўтказилган видеосеминарда Республика Олий таълим Кенгаши раиси Ўктам Умурзаков, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимкулов, QSнинг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича минтақавий директори Сергей Христолюбов, етакчи консультант Жак де Шаншенель, консультант Кеш Пател, ректорлар ва проректорлар ҳамда бошқалар иштирок этди.
Тадбирда QS компаниясининг 2021 йилги минтақавий рейтинги атрофлича муҳокама қилинди, Ўзбекистон олий ўқув юртлари фаолияти SWOT таҳлил қилинди, уларнинг кўрсаткичларини бошқа давлатлар университетлари кўрсаткичлари билан таққосланди.
Видеосеминар якунида халқаро экспертлар билан биргаликда Ўзбекистон ОТМларини нуфузли халқаро рейтингларга кириш стратегияси бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
Видеосеминар материаллари билан танишиш.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги