Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2021-06-23 | Иқтисодиёт

Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири М.Решетниковнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида икки томонлама иқтисодий шерикликнинг жорий ҳолати ва уни янада кенгайтириш бўйича навбатдаги тадбирлар юзасидан конструктив фикр алмашилди. 

Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссияси йиғилиши муваффақиятли ўтказилганлигини қайд этиб, ўзаро муносабатларнинг бундай шакли икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг самарали воситаси эканлигини таъкидладилар.

Инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, томонлар Ўзбекистон иқтисодиётига Россия инвестициялари оқимининг юксалаётган динамикасини юқори баҳолаб, саноат кооперациясининг қўшма лойиҳаларини кўпайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Учрашув иштирокчиларининг фикрича, Россия ишлаб чиқарувчиларининг технологик имкониятлари ва Ўзбекистоннинг хом ашё базаси ва иқтисодий ресурсларини ҳисобга олган ҳолда мазкур йўналиш янада ривожланиш учун салмоқли салоҳиятга эга.

Ўзаро савдо ривожланишида ижобий тенденция қайд этилди. Хусусан, 2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистон – Россия товар айланмасининг ўсиши 2019 йилга нисбатан 13 фоизни ташкил этди ва жорий йилнинг январь – май ойлари мобайнида бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Россияга етказиб берилаётган экспорт ҳажми 24 фоизга ўсди.

Шу нуқтаи назардан, томонлар 2020 йил октябрь ойида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия йиғилишида эришилган савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилдилар. Комиссиянинг навбатдаги йиғилишининг кун тартибини муҳокама қилиш ҳамда янги инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини ишлаб чиқиш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ишини фаоллаштириш ва 9 та кичик комиссиялар йиғилишларини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро иқтисодий ҳамкорлик доирасида муштарак вазифаларни ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида навбатдаги амалий саъй-ҳаракатларни белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться