Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси вазирлик ва идоралари раҳбарияти билан учрашув

2021-06-22 | Сиёсат

Жорий йилнинг 18 июн куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегатцияси Россия Федерацияси Иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари Андрей Иванов, шунингдек вазир ўринбосарлари Дмитрий Волвач ва Полина Крючкова билан учрашди.

Вазир ўринбосари Полина Крючкова билан бўлиб ўтган учрашувда макроиқтисодий таҳлил ва прогноз қилиш соҳасида тажриба алмашишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Вазир ўринбосари Дмитрий Волвач Ўзбекистондан ташриф буюрган делегацияга хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Россия тажрибаси, хусусан, “Россия – Европа Иттифоқи” трансчегаравий ҳамкорлик дастурлари тўғрисида маьлумот берди. 
 
Вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Иванов билан ўтказилган учрашувда меҳнат унумдорлигини ошириш соҳасида инвестиция лойиҳаларини иқтисодиётни ривожланишига бевосита ва билвосита таьсир даражасини баҳолаш нуқтаи назаридан ўрганиш ва таҳлилий қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар натижасида юқоридаги таклифларни инобатга олган ҳолда, вазирликлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун икки томонлама ҳужжат тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди. 

Шунингдек, “Россия Федерацияси Молия вазирлигининг Молиявий илмий тадқиқотлар институти” директори Владимир Назаров билан учрашув бўлиб ўтди.
 
Учрашув иштирокчилари “Россия Федерацияси Молия вазирлигининг Молиявий илмий тадқиқотлар институти” ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг потентсиал ёъналишларини, хусусан, макроиқтисодий прогнозлаш ва моделлаштириш, давлат инвестиция дастурлари методологиясини ишлаб чиқишда кўмаклашиш, ҳамда камбағалликни қисқартиришга қаратилган ижтимоий қўллаб-қувватлаш сиёсати масалаларини муҳокама қилдилар. 
 
Учрашув якунида келгусида қўшма ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться