Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эстония Республикаси Бошқарув Кенгаши аъзоси билан учрашув

2021-06-23 | Сиёсат

Жорий йилнинг 22 июнь куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Ильхом Норқуловнинг Эстония Республикаси Бошқарув Кенгаши директори аъзоси Галина Никитина, Техник директор Олег Карелин ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш бошқармаси Бош режа бўлими Бош мутахассиси Баймцхамедов Искандар бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумки, республика миқёсида урбанизация соҳаси жадал ривожланиб келмоқда. Айнан шу хусусида учрашув давомида вазирнинг биринчи ўринбосари Ильхом Норқулов Ўзбекистонда урбанизация соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, Эстония Республикаси Бошқарув Кенгаши директори аъзоси Галина Никитина ҳам юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан ўзининг фикрларини айтиб ўтди. Шу билан бирга, амалдаги тадқиқотлар бўйича ҳам ўз мулоҳазаларини билдирди. 

Ўтказилган учрашувда Техник директор Олег Карелин Эстониядаги Таллин шаҳрининг рақамли тажрибаси ва шаҳарнинг ҳар бир давр мобайнидаги урбанизация соҳаси ўзгариш стандартлари тўғрисида маьлумот берди. Шаҳарсозликни ягона рақамли моделга айлантириш ва бу борада қабул қилинган стандартлар мавзусига алоҳида эьтибор қаратилди. Урбанизация стратегиясида мастер режаси ҳамда рақамли режалаштириш модели умумжаҳон тенденциялари борасидаги таклифлар чуқур таҳлил қилинди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб урбанизация соҳасида IT замонавий технологияларидан фойдаланиш ва унинг ечимлари, шаҳарни бошқариш ва ривожлантириш учун илғор инновацион технологияларни жорий этиш тўғрисидаги фикр мулоҳазалар билдирилди. Учрашувнинг асосий мавзуси “Smart village”, яьни шаҳарлар барпо этиш ва шу орқали аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш борасида фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться