Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро молия корпорацияси ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигида кимё саноатини модернизация қилиш ва ўғитлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича битим имзоланди

2021-06-21 | Иқтисодиёт

Ўзбекистондаги кимё саноати ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш улкан салоҳиятга эга, аммо уларни мамлакат эҳтиёжларини қондирадиган ва экспорт салоҳиятини ишга соладиган замонавий соҳага айлантириш учун ислоҳотлар ва хусусий сектор сармоялари зарур.

Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси бўлган Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида янги ҳамкорлик шартномаси ушбу соҳага сармояларни жалб қилиш ва барқарор амалиётни қабул қилишни рағбатлантиришга қаратилган.
 
 «Ўзбекистон ҳукумати кимё ва ўғит ишлаб чиқариш соҳаларини трансформация қилишга қаратилган ислоҳотларни бошлади. Ислоҳотларнинг мақсади кимёвий маҳсулотларни ва ўғитларни ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчи эскирган тизимини модернизатсия қилиш, инвестицияларни рағбатлантириш ва рақобатбардош саноатни яратиш. Бу ўз навбатида янги юқори малакали иш ўринлари билан таъминлашга ва Ўзбекистон саноатининг углерод изини камайтиришга хизмат қилади», - деди Ўзбекистон Молия вазири Тимур Ишметов.
 
 Ўзбекистоннинг афзаллиги шундаки, у ўзининг хом ашёсидан фойдаланиб, турли хил ўғитлар, саноат ва истеъмол товарларини ишлаб чиқара оладиган давлатдир. Аммо, давлат назоратида бўлган соҳалар, асосан, сармоялар етишмаслигидан азият чекмоқда, самарасиз бўлиб қолмоқда ва ортиқча ресурсларни истеъмол қилмоқда. Мазкур лойиҳа эса зарур бозор ислоҳотлари орқали соҳадаги самарасизликларни бартараф этиш, давлат иштирокини камайтириш ва хусусий инвесторлар учун тенг шароит яратишга қаратилган.
 
«Ўзининг бой табиий ресурсларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон давлати кимёвий маҳсулотлар ва ўғитларнинг асосий экспортчисига айланиши мумкин. Прогрессив ислоҳотлар, замонавий кўникмалар ва технологияларга сармоя киритиш орқали, кимё саноати мамлакат иқтисодий ривожланишида катализатор ролини ўйнаши мумкин», - деди Жоржина Бейкер, ХМКнинг Европа, Марказий Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи бўйича витсе-президенти. «Ушбу ҳамкорлик орқали биз Ўзбекистон ҳукуматини ушбу соҳани модернизатсия қилишда, халқаро компаниялар инвестицияларини жалб қилишда ва мамлакатда барқарор кимё саноатини яратиш учун зарур бўлган энг янги ечимлар ва илғор тажрибаларни татбиқ этишда қўллаб-қувватламоқчимиз». 
 
Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга бўлган Ўзбекистонда мисли кўрилмаган иқтисодий ўзгаришлар юз бермоқда. 2021-йил 1-май ҳолатига кўра ХМКнинг Ўзбекистондаги инвестиция портфели 160 миллион АҚШ долларини ташкил этди. ХМКнинг маслаҳат дастурлари Ўзбекистон ҳукуматига давлат банкларини хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш, молия бозорини ривожлантириш ва диверсификация қилиш, пахтачилик секторини трансформация қилиш, кимё саноатини ривожлантириш ва энергетика ва соғлиқни сақлаш соҳаларида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) алоқаларини синовдан ўтказишда ёрдам беришга қаратилган. 
 
Маълумот учун: Жаҳон банки гуруҳининг бир бўлаги бўлган ХМК ривожланаётган бозорларда хусусий секторга эътиборни қаратган энг йирик глобал ривожланиш агентлиги. ХМК ривожланаётган мамлакатларда бозорлар ва имкониятлар яратиш учун ўз капитали, тажрибаси ва таъсиридан фойдаланган ҳолда 100 дан ортиқ мамлакатда ишлайди. Хусусий секторни самарали жиҳатларини инобатга олган ҳолда, камбағалликни қисқартириш ва умумий фаровонликни ривожлантириш мақсадида, 2020-йилда ХМК ривожланаётган мамлакатларнинг хусусий компанияларига ва молия институтларига 22 миллиард АҚШ долларида сармоя киритди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться