Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикасини юритишда ходимлар малакасини оширишга қаратилган видеоконференция ўтказилди

2021-06-21 | Сиёсат

2020  йилнинг 1  июнь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишда кадрлар масаласига алоҳида тўхталиб, статистика тизимининг барча мутахассис кадрларини ўқитиш, малакасини ошириш юзасидан топшириқлар берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган аниқ режа асосида, қўмита марказий аппарати ва ҳудудий статистика идоралари ходимларини тизимли ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.  Мазкур график асосида тизим ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган онлайн семинарлар ташкил этилган эди.

2021 йилнинг 21 июн куни Давлат статистика қўмитаси Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси томонидан ҳудудий бошқармалар ходимлар малакасини оширишга қаратилган видеоконференция  ташкил этилди. 

 
видеоконференция Давлат статистика қўмитаси ходимлари ва ҳудудий статистика бошқармалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикасига оид атамалар, тадбиркорлик статистикаси бўйича йиғма таҳлилий ахборотларни шакллантириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг танланма кузатувларини ўтказиш усуллари бўйича қўмита мутахассислари ҳудудий статистика бошқармалари ходимларининг билим ва салоҳиятини ўрганди.
 
Шунингдек, Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси бошлиғи Сатимов Маьмуржон Аллаёрович ишбилармонлик муҳити кузатувлари соҳаси статистикаси ишларини шакллантириш ва такомиллаштириш масалалари юзасидан ўз таклифларини бериб ўтди.
 
Тадбирда қўмитанинг ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси ва ҳудудий статистика бошқармалари ходимлари соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни муҳокама ва таҳлил қилган ҳолда тизимни ривожлантириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди. Ҳудудий статистика бошқармалари ходимларига қўмита мутахассислари томонидан амалий аҳамиятга эга бўлган таклиф ва тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться