Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форум ўз ишини сессия форматида давом эттирди

2021-06-23 | Жамият

Форумни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбаева очди. У форум иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини  ўқиб берди. 

Делегатларни, шунингдек, Олий Мажлиқ Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов, Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси Мунир Акрам, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси Лорд Питер Баунесс, Туркий кенгаш Парламент ассамблеяси бош котиби Алтинбек Мамаюсупов, Осиё Парламент ассамблеяси бош котиби Дмитрий Резо Акром, МДҲ Парламентлараро кенгаши котиби Дмитрий Кобицкий, туркиялик депутат Исмат Учма ва БМТнинг Ўзбекистондаги резидент координатори Ҳелена Фрейзер қутлади.

Форумнинг биринчи кунида тўртта сессия ўтказилади. Уларда БРМга самарали эришишда парламентларнинг роли, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича давлатларнинг миллий тараққиёт стратегиялари, шунингдек, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва бу жараёнларда статистик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича молиялаштириш фаолиятининг асосий жиҳатлари муҳокама қилинади. Форум ўз ишини давом эттирмоқда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться