Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика вазири япония элчиси билан учрашув ўтказди

2021-08-26 | Сиёсат

Энергетика вазири Алишер Султанов ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Ёщинори Фуджияма билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон-Япония ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳалар, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ушбу йўналишда қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.

Япония элчисига яқинда Ўзбекистон энергетика соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, мамлакат ҳукумати томонидан Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ва ушбу тадқиқот институти тузилмасида Водород энергетикаси илмий-тадқиқот марказини ташкил этишга қаратилаётган эътибор ҳақида маълумот берилди.

Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон Энергетика вазирлиги билан электр энергиясини сақлаш ва тармоқларни барқарорлаштириш каби истиқболли соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун нуфузли япон экспертларини жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.

Учрашув давомида элчи Ёщинори Фуджияма А.Султановни жорий йилнинг 4 октябрида режалаштирилаётган Яшил ўсиш бўйича Осиё ҳамкорлиги мамлакатлари вазирларининг биринчи онлайн учрашувида иштирок этишга таклиф қилди.

Ушбу учрашувда иқлим ўзгариши муаммосини ҳал этишнинг долзарб зарурати шароитида глобал декарбонизацияни амалга ошириш учун муҳим ва долзарб бўлган Осиё мамлакатларида прагматик энергияга ўтиш масалалари муҳокама қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться