Саудия Арабистони Подшоҳлиги молия вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Жадаан билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметов Саудия Арабистони Подшоҳлиги молия вазири Муҳаммад бин Абдулла ал-Жадаан билан учрашди.
Муҳаммад бин Абдулла ал-Жадаан томонидан икки мамлакатда ҳам, давлат раҳбарларининг кучли сиёсий иродаси натижасида, сўнгги 5 йил давомида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани ва кўплаб соҳаларда ижобий ўзгаришларга эришилгани алоҳида қайд этилди.
Учрашув чоғида, томонлар Саудия Арабистони ва Ўзбекистонда ушбу йиллар давомида ижтимоий, давлат молиясини бошқариш, солиқ-божхона сиёсати ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш соҳаларидаги тадбирлар юзасидан фикр алмашиб, мавжуд ва янги йўналишлар доирасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги