Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзкомназорат ҳамда Россия Федерацияси Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари соҳасида назорат бўйича Федерал хизмати раҳбарларининг мулоқоти
2021-08-25 | Сиёсат
2021 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси ва Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари соҳасида назорат бўйича Федерал хизмати (Россия Федерацияси) раҳбарлари, бўлим бошлиқлари ўртасидаги видеоконференцалоқа тизими орқали мулоқот амалга оширилди.
Тадбирда томонлар ўзаро ҳамкорлик ишларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида назорат фаолиятини амалга ошириш, бу йўналишда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар, меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқот сўнгида иккала идора раҳбарлари ҳам шундай форматда ўзаро учрашувлар, мулоқотларни мунтазам равишда ўтказишни келишиб олди.
2021 йил 22 июнь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 2-йиғилиши бўлиб ўтган, мазкур йиғилишда Ўзкомназорат ҳамда Россия Федерациясининг Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий ахборот воситалари соҳасида назорат бўйича Федерал хизмати ўртасида меморандум имзоланган.
Манба: Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси