Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди

2021-08-30 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л. Кудратов Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Н. Старович билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигининг савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика соҳаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар савдо айланмасини кўпайтириш ва икки мамлакат ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича кейинги қадамларини келишиб олишди.

Икки мамлакат ўртасида иқтисодий соҳадаги шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш мақсадидаги ҳамкорлик масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро рағбатлантириш ва инвестицияларни ҳимоя қилиш, шунингдек, икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича ҳукуматлараро битимлар лойиҳасини тайёрлашни бошлашга келишиб олишди.

Музокаралар якунида томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган қўшма ишларни давом эттиришга келишиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться