Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон элчиси Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази раҳбарининг ўринбосари билан аввал эришилган келишувларни ҳаётга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қилди

2021-09-08 | Сиёсат

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази Бош директорининг амалиёт ва дастурлар бўйича ўринбосари Аҳмад бин Али ал-Байз билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатидан ўтган вакциналардан бири ҳамда замонавий тиббиёт жиҳозларини мамлакатимизга етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди. 

Суҳбат аввалида Улуғбек Мақсудов жорий йил 23 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар бўйича давлат вазири Одил ал-Жубайр ўртасида видеомулоқот тарзида ўтказилган учрашувда эришилган келишувларнинг амалий натижаларига эътибор қаратди. Элчи мазкур учрашувда Саудия томони дунёда кенг тарқалаётган коронавирусга пандемиясини инобатга олиб, Ўзбекистонга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатидан ўтган вакциналарнинг бирини жалб қилиш масаласини кўриб чиқишини қайд этганига тўхталди.

Саудия томони билан илгари ўтказилган учрашувларда муҳокама этилганидек, ушбу Марказ томонидан 2021 йил давомида 100та юрак жарроҳлик операциясига муҳтож беморларга ушбу амалиётни ўтказиш мақсадида жарроҳлар гуруҳини республикага юбориш ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига замонавий тиббиёт ускуналарни беғараз етказиб бериш масалалари хусусида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Мулоқот давомида Орол муаммосини ҳал этишга доир қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Орол муаммосининг дунё миқёсидаги аҳамияти, БМТ минбарларидан бу муаммони биргаликда ҳал қилишга жаҳон ҳамжамиятини жалб этиш бўйича даъватлар, минтақада яшовчи аҳоли турмуш тарзини ҳар томонлама яхшилаш бўйича ҳукумат даражасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишлар, Оролбўйи минтақаси учун БМТнинг инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасининг фаолияти Саудия томонининг юқори қизиқишига сабаб бўлди.

Музокаралар якунида муҳокама қилинган масалалар ва аввал эришилган келишувларнинг амалий жиҳатдан ҳаётга тадбиқ этилишини жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Маълумот тариқасида қайд этиш ўринлики, Ўзбекистон элчисининг Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази Бош директорининг амалиёт ва дастурлар бўйича ўринбосари Аҳмад бин Али ал-Байз билан учрашуви Саудия оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилди. Хусусан, Подшоҳликнинг асосий ахборот манбаларидан бир - «Saudi Press Agency» сайтида «Подшоҳ Салмон гуманитар ёрдам маркази Бош директорининг ўринбосари Ўзбекистон элчиси билан учрашди» сарлавҳали ахборот материали эълон қилинди.

 Саудия ахборот агентлиги хабарида таъкидланганидек, томонлар учрашувда гуманитар ёрдам масалалари билан боғлиқ умумий манфаатлар ва уларни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдилар.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться