Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркияда “Ўзбекистон – Буюк ипак йўлининг юраги” суратлар кўргазмаси ташкил этилди

2021-09-06 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси истиқлолининг шонли санаси – мустақилликнинг ўттиз йиллиги байрами муносабати билан мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси Бурса вилояти ҳокимлиги ва “Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси” (EkoAvrasya) билан ҳамкорликда Бурсанинг Йилдирим туманида “Ўзбекистон - Буюк ипак йўлининг юраги” номли фотокўргазма ташкил этди.

Тадбирда Бурса вилояти ҳокими Ёқуб Жонбўлат, Туркия Буюк Миллат Мажлиси Ўзбекистон-Туркия дўстлик гуруҳи раиси Усмон Местен, “EkoAvrasya” бошқарув кенгаши раиси Ҳикмет Эрен, Бурса шаҳри ҳокимининг ўринбосари Фати Юлдуз, Бурсанинг Йилдирим тумани ҳокими Октай Йилмаз, шунингдек, турк ишбилармон ва эксперт доиралари ҳамда маҳаллий жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 

Кўргазма очилишида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев мамлакатимизда ўтган давр мобайнида янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилган улкан ишлар ҳамда Янги Ўзбекистон ҳаётининг барча соҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлар тўғрисидаги фикрларини ўртоқлашди. У, шунингдек, Ўзбекистон истиқлолини биринчи бўлиб қардош Туркия расман тан олганини қайд этди.

Бурсанинг Йилдирим туман ҳокими Октай Йилмаз
бугун кўп соҳаларда, хусусан, маданият, сиёсат, иқтисодиёт, ички ва ташқи ишлар йўналишларидаги ўзаро алоқалар мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. “Бурса ва Бухоро бизлар учун жонга яқин ва қадрли шаҳарлардир. Қардош Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан барчангизни чин қалбимдан табриклайман”, - деди у.

“EkoAvrasya” бошқарув кенгаши раиси Ҳикмет Эрен бундан роппа-роса 30 йил аввал – 1991 йил Марказий Осиёнинг маданий-маърифий бешиги ва баракотли замин - Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганига эътибор қаратиб, ўтган давр мобайнида икки томонлама муносабатлар стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилганини қайд этди.

Бурса губернатори Ёқуб Жонбўлатнинг таъкидлашича,  Ўзбекистон ва Туркия умумий тил, муштарак тарих ва маданият, урф-одатларга эга биродар ва дўст давлатлар ҳисобланади. “30 йилдан бери Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик равнақ топди ва икки томонлама муносабатларнинг салмоғи сезиларли даражада юксалди. Ўзаро муносабатлар, айниқса, 2016 йилдан кейин стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Маълумотларга кўра, фақат 2020 йилнинг ўзида биргаликда амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати 500 миллион доллардан ошди. Бугунги кўргазма Бурса аҳлига Ўзбекистонни тақдим этиш нуқтаи назаридан катта имкониятдир. Биз ҳудудлараро иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдоримиз”, - деди губернатор.

Фотокўргазма барча меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться