Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Германия аграр соҳа вакиллари озуқа экинларини етиштириш мавзусини муҳокама қилишди

2022-06-22 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Германиянинг GFA Consulting Group GmbH компанияси мутахассислари ва вазирликнинг экспертлар гуруҳи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув Германия озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги Федерал вазирлиги (БМЕЛ) томонидан молиялаштириладиган икки томонлама кооперацион дастурни (ИТКД) ривожлантириш доирасида ўтказилди.
 
ИТКД давомида маҳаллий мутахассислар экинларни барқарор етиштириш, замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда ҳайвонларни боқиш соҳасида Германиянинг илғор усулларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш кўникмаларини ўрганадилар.
 
«Йиғилишда аграр комплекс учун бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Озиқ-овқат хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ бўлган органик қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш мавзусига тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ва молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Ер ҳуқуқи, уруғчилик масалалари ҳам тилга олинди, – дея таъкидлаб ўтди Халқаро молия институтлари лойиҳалари ва грантларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Рамин Гасанов, – Учрашувда Ўзбекистонда озуқа экинларини экологик жиҳатдан барқарор ва иқлимга мослаштирилган тарзда етиштиришни ривожлантириш бўйича биринчи лойиҳанинг тафсилотлари муҳокама этилди».

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться