Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган "Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Эвроосиёгача” мавзуидаги конференция тўғрисида

2022-06-17 | ШҲТ

2022 йилнинг 17 июнь куни  Марказий Осиё халқаро институтида ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёгача” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Анжуман Марказий Осиё халқаро институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилди.
 
Халқаро конференцияда ШҲТга аъзо давлатлар Миллий координаторлари, ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси котибияти ва Ижроия қўмитаси ходимлари, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Беларус, Озарбайжон  таҳлил тузилмаларининг етакчи экспертлари ҳамда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этди.
 
Конференция ШҲТнинг Евроосиёда, жумладан Марказий Осиёга алоҳида урғу берган ҳолда ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун сиёсий платформа сифатидаги салоҳияти ҳақидаги ғояларни илгари суриш, шунингдек, бўлажак Самарқанд саммити чоғида тегишли ташаббуслар ва таклифларни тайёрлашда  фойдаланиш учун Ташкилотни янада трансформация қилишга доир янги ғоялар ва экспертлар баҳоларини жамлаш ва умумлаштириш мақсадида ташкил этилди.
 
 Анжуман давомида экспертлар  қуйидаги масалаларни муҳокама қилдилар.
 
- хавфсизлик ва стратегик барқарорликни таъминлаш масалалари, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кучайтириш орқали Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликка коʻмаклашиш;
 
- ШҲТ ривожида Марказий Осиёнинг минтақалараро алоқаларни кучайтиришда истиқболли платформа сифатидаги ўрни;
 
- Марказий Осиё минтақасининг Ташкилотнинг трансформацияси нуқтайи назаридан унинг “географик ядроси” сифатидаги аҳамияти;
 
- Эроннинг ШҲТ га кириб келиши муносабати билан ташкилотнинг янада ривожланиш истиқболлари ва имкониятлари;
 
- минтақавий ўзаро боғлиқникни кучайтириш орқали геоиқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва жуғрофий изоляция енгишга қаратилган турли концепциялар  муҳокама қилинади.
 
Конференция ШҲТ Миллий координаторлари ҳамда ШҲТга аъзо давлатларнинг илмий-тадқиқот институтлари вакиллари ўртасида сиёсий, иқтисодий, гуманитар ҳамкорлик, терроризмга қарши кураш ва бошқа соҳаларга доир масалалар юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашиш майдонига айланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться