Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазири Бразилиянинг Ўзбекистондаги элчиси Родриго Де Лима Баэна Соарес билан учрашди

2022-06-22 | Сиёсат

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида вазир И.Абдураҳмонов Бразилиянинг Ўзбекистондаги элчиси Родриго Де Лима Баэна Соарес билан музокара ўтказди.

Учрашув давомида Илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги амалга оширилаётган ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Бразилия илм-фан, технология ва инновациялар вазирлиги ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва икки давлатнинг соҳа вазирлари ўртасида мулоқотни ташкиллаштириш ишларини амалга оширишга келишилди.

Томонлар Ўзбекистон ва Бразилия олимлари ўртасида илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва икки давлатнинг тегишли ташкилотлари ўртасида қўшма илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш масаласини ўрганади. 

Икки давлат технопарклари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Ўзбекистонлик ёш олимларни Бразилиянинг илғор илмий муассасаларида малака оширишини ташкил этиш ишларини ўрганишга келишилди. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги ва молия соҳаларига инновацияларни жорий қилишда ҳамкорликни кенгайтириш ҳам кўзда тутилмоқда. 
Бразилиянинг Ўзбекистондаги элчиси Родриго Де Лима Баэна Соарес Инновацион ривожланиш вазирлигининг Бразилия билан ҳамкорликда амалга ошириш учун имкониятлар кўламини юқори баҳолади ва муҳокама этилган йўналишларда ҳамкорликда ишлаш бўйича вазирликка қўмакдош бўлишга тайёрлигини билдириб ўтди.

Учрашув дўстона руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться