Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой Элчиси билан учрашув тўғрисида

2022-06-21 | Сиёсат

2022-йил 20-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сзян Янни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилиниб, олий ва юқори даражадаги мунтазам сиёсий мулоқотларни янада давом эттириш масалаларига эътибор қаратилди.
 
Бўлажак қўшма тадбирлар, хусусан, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги форумларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться