Транспорт вазири ўринбосари «Валдай» халқаро мунозара клуби дастурий директори билан учрашди
Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов «Валдай» халқаро мунозара клуби (Россия Федерацияси) дастурий директори Тимофей Бордачёв билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида транспорт, транзит ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.
Томонлар икки давлат раҳбарлари белгилаб берган ишончли стратегик сиёсат самараси ўлароқ бугун мамлкатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика алоқалари жадал ривожланиб бораётганини алоҳида эътироф этишди.
Шу билан бирга, Т.Бордачёв Россия транспорт операторлари Ўзбекистон корхоналарига Россияга/дан юк ташувлари жараёнида логистика хизматларини кўрсатишдан манфаатдор эканлиги, қолаверса, Россия технологик корпорация ва компаниялари Ўзбекистонда темир йўл транспорти соҳасида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдираётганлигини таъкидлаб ўтди.
Музокаралар якунида томонлар транспорт соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги