Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Озарбайжон Миллий фанлар академияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди
2022-06-21 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Озарбайжон Миллий фанлар aкадемияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов ва Озарбайжон Милилй Фанлар академияси директори в.б. Ариф Гашимов имзолади.
Меморандум илм-фан, янги технологиялар ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва алоқаларни мустаҳкамлашни кўзда тутади. Иштирокчилар давлатларининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун ўзаро манфаатли ва мухим бўлган илмий муаммолар бўйича қўшма илмий-инновацион лойихалар ва тадқиқотларни амалга ошириши белгилаб ўтилган.
Ҳужжатни имзолаш тадбирида А.Гашимов учрашув учун миннатдорчилигини билдирар экан, кейинги ҳамкорликдан катта умидлар кутаётганини таъкидлаб ўтди.
Вазир И.Абдураҳмонов ўз ўрнида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришда вазирлик жамоаси манфаатдорлигини билдириб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги