Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

2022-06-17 | Сиёсат

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда ЙТТБнинг Телекоммуникацияларини, медиа ва технология сектори раҳбари Дерк Уернер иштирок этди.
 
Учрашув давомида АКТ вазири Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш, ахборот технологиялари йўналишини асосий драйвер соҳага айлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
 
Шунингдек, пандемия даврида уйдан туриб ишлашга бўлган талабнинг ошгани, ушбу давр мобайнида мамлакатимизда ҳам аутсорсинг хизматлари (БПО ва КПО) ривожланганини айтиб ўтди. Хорижий компаниялар иштирокида БПО хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат эканлигини қайд этди.
 
Учрашувда Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари мамлакатда ахборот технологиялари ва коммуникациялари қаратилаётган эътибор юқорилигини таъкидлади.
 
Шунингдек, учрашув давомида рақамли иқтисодиёт доирасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистонда кенг полосали алоқани кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться