Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўзаро савдо ҳажмини 2 баробарга ошириш ниятида

03.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, савдо, иқтисодиёт ва транспорт вазирларининг биринчи уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Уч давлат Президентларининг келишувларига мувофиқ ташкил этилган ушбу мутлақо янги мулоқот механизми кўплаб устувор масалалар бўйича манфаатлар кесишадиган нуқталарни топишга имкон берди.

Ўзбекистон-Туркия: икки томонлама савдони ривожлантириш асосий устувор вазифадир

03.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазириниг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Туркия Республикаси савдо вазири Меҳмет Муш билан учрашди.

Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ Олий комиссари билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди

03.08.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмоновни қабул қилди.  

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аҳамиятини қайд этди

02.08.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни пойтахтимиздаги Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирларининг биринчи кўп томонлама учрашуви тадбирларида иштирок этаётган Озарбайжон Республикаси делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Туркия билан кўп қиррали ҳамкорлик салоҳиятини самарали ишга солиш муҳимлигини таъкидлади

02.08.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” форматидаги биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Япония Парламенти палатаси депутати билан рақамлаштириш, АКТ соҳасида самарали лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

02.08.2022ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Япония Парламенти палатаси депутати жаноб Кейдзи Фуруя бошчилигидаги делегатсия вакилларини қабул қилди. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Ёшинори Фужияма ҳам иштирок этди.

Туркия ташқи ишлар вазири билан учрашув ҳақида

02.08.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 2 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов "Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия" мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушоғлу билан учрашувди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш доирасидаги долзарб вазифалар белгиланди

02.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Ўзбекистонда ишчи ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров билан учрашув ўтказди.

ЙХҲТнинг миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари билан учрашув

01.08.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 1 август Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов ЙХҲТнинг миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари Қайрат Абдраҳмановни қабул қилди.

Ўзбекистон-Бангладеш: икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги истиқболлари

01.08.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Дакка шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири Шайх Хасина Вазед билан учрашуви бўлиб ўтди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Бангладеш ҳукуматлараро комиссиясининг 3 йиғилиши бўлиб ўтди

29.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 29 июл куни Дакка шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Бангладеш ҳукуматлараро комиссиясининг 3 йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашув

29.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашди.

Медиа соҳасида Ўзбекистон – БАА ҳамкорлиги

29.07.2022ЖамиятМанба: ЎзА

“WAM” раҳбарининг ЎзАга мактуби

Муҳаммад Жалол Ар-Раисий, 

Бирлашган Араб Амирликлари 

ахборот агентлиги - “WAM” бош директори:

Ўзбекистон ва Бангладеш ўзаро савдони ривожлантирмоқчи

29.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон ҳукумати делегатсиясининг Бангладеш Халқ Республикасига ташрифи доирасида Дакка шаҳрида Бош вазир ўринбосари - инвеститсиялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Бангладеш савдо вазири Типу Мунши билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Россия ташқи сиёсий идораси раҳбарини қабул қилди

29.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг пойтахтимиздаги йиғилиши тадбирларида иштирок этаётган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Деҳли бизнес-форуми: бизнес доираларининг тўғридан-тўғри ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришга янги туртки

28.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида Деҳли шаҳрида Ўзбек-Ҳинд бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Туркия ички ишлар вазири билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

28.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти Хитой делегациясини қабул қилди

28.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июль куни ШҲТга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирларида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

28.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 июл куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегатсиясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж. Ходжаев Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх билан музокаралар ўтказди.

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳудудлари раҳбарлари форуми бўлиб ўтади

28.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиши доирасида Ҳудудлар раҳбарлари форуми бўлиб ўтади.