Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

2022-07-28 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 28 июл куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегатсиясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж. Ходжаев Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазири Нарендра Сингх билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда икки мамлакат сўнгги бир неча йил ичида аграр секторда савдони диверсификация қилишга муваффақ бўлганлиги, аммо ҳали ҳам фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
 
Томонлар маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига ўзаро кириб бориши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш орқали товар айирбошлаш ҳажмини ошириш зарурлиги хусусида якдил фикрга келдилар. Ўзбекистон 6 номдаги ҳинд маҳсулотларини, шу жумладан банан, манго, соя ва гуручни импорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаларини тақдим этди. Ўз навбатида, Ҳиндистон томони узум, анор, олма, хурмо, қалампир, помидор, бодом ва тарвуз каби ўзбек агросаноат маҳсулотларига рухсат бериш имкониятини кўриб чиқмоқда.
 
Музокараларда айрим қишлоқ хўжалиги компанияларининг инвеститсия режалари билан боғлик масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, ҳозирги вақтда Ҳиндистоннинг Индо Органиcс компанияси тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни йўлга қўймоқчи. Бундай технологик лойиҳаларни рўёбга чиқаришда амалий ёрдам кўрсатишга ўзаро тайёрлик билдирилди.
 
Учрашув якунида томонлар янги юқори даромадли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва эришилган барча келишувларни ҳаётга татбиқ этиш учун ҳамкорликни кенгайтиришда давом этишга содиқликни билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться