Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Бангладеш: икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги истиқболлари

2022-08-01 | Иқтисодиёт

Дакка шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Бангладеш Халқ Республикаси Бош вазири Шайх Хасина Вазед билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ўзбек – бангладеш ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни кенг кўламли йўъналишлар бўйича фаоллаштиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар икки мамлакат ҳукуматлари томонидан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантиришга устуворлик берилаётганлигини таъкидладилар.
 
Хусусан, ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш, саноат кооперациясини йўълга қўйиш ва муштарак манфаатлар доирасидаги истиқболли тармоқларда йирик юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича биргаликда бажариладиган ишлар муҳокама қилинди.
 
Транспорт ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди. "Тошкент – Дакка – Тошкент" йўъналиши бўйича тўғридан-тўғри ҳаво қатновини тиклаш истиқболлари қайд этилди. Томонларнинг фикрига кўра, бу ўзаро йўъловчилар ташиш ҳажмини ошишига ҳамда маданий ва туристик алмашинув имкониятларининг кенгайишига олиб келади. Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллигига бағишланган бир қатор маданий тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.
 
Музокаралар якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича яқин истиқболда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини келишиб олдилар ҳамда белгиланган вазифаларни ҳал этишда фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться