Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартибини муҳокама қилдилар

22.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

АҚШ Давлат котибининг ўринбосари билан учрашув тўғрисида

22.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

БМТ Бош Ассамблеясининг 77 сессиясида иштирок этиш учун Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд билан учрашув ўтказди.

“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ билан Германиянинг “KFV” тараққиёт банки ўртасида меморандум имзоланди.

22.09.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Айни кунда, Германиянинг Берлин шаҳрида ўтаётган “InnoTrans 2022” Транспорт технологиялари халқаро савдо ярмаркасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг расмий делегацияси иштирок этмоқда.

IT Парк жамоаси 2022 йилги “WorldSkills International” Евроосиё чемпионатида 3 ўринни эгаллади

19.09.2022ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2022 йилги “WorldSkills International”” Евроосиё чемпионатида “Мобил робототехника” йўналиши бўйича Ўзбекистон номидан иштирок этган IT Парк жамоаси 3 ўринни эгаллади.

Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган “Инновацион вакциналар маркази" ташкил қилинади

14.09.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов ҳамда “Luye Invetment Group Co.,Ltd” компаниясининг компанияси раҳбари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Эрон Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

12.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Россия Федерацияси Президенти ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлади

12.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 15-16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд шаҳридаги саммити доирасида ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

ХХР Раиси давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасида бўлади

12.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 14-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Абу Даби ривожланиш жамғармасида Оролбўйи ҳудуди муаммоларини бартараф этиш масалалалари муҳокама қилинди

12.09.2022ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Учрашувда Абу Даби ривожланиш жамғармаси томонидан “Қорақалпоғистон Республикасининг кам ривожланган ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш барқарор тизимини ривожлантириш” лойиҳасига  ажратилган 5,1 млн. АҚШ доллар грант маблағлари бўйича имзоланган Англашув меморандумни амалиётга татбиқ қилиш босқичлари ҳамда бажарилиши лозим бўлган кейинги қадамлар хусусида сўз борди.   

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик

12.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос “тарихий эврилиш” палласига тўғри келди – бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда.

Мубадала ва TAQA Талимаржон IESни модернизация қилишга инвестициялар киритади

09.09.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2022 йил 9 сентабр куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Мубадала ва TAQA компаниялари Талимаржон IESга кенг кўламли инвестициялар киритишларини назарда тутувчи битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энг йирик электр стансиясини модернизация қилиш ва қувватини кенгайтиришга имкон беради.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Сунъий интеллект кенгашига Муҳаммад бин Зойид номидаги Сунъий интеллект университети вакили таклиф этилади

09.09.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) билан учрашув бўлиб ўтди

09.09.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б. Абидовнинг Ўзбекистондаги Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) Мамлакатлар бўйича офисининг вакили А. Рассел билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Туркманистон билан парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

08.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарларининг саммити доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Миллий Кенгаши Мажлиси Раиси Гулшат Маммедовани қабул қилди.

Қатар ташқи ишлар вазири билан учрашув ҳақида

08.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2022 йил 7 сентабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Ар-Риёд шаҳрида "Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё" Стратегик мулоқотининг биринчи йиғилиши доирасида Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ элчисини қабул қилди

08.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди.

Ўзбекистон ва БМТ Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади

07.09.2022ЭкологияМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон ва БМТ Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари амалий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

07.09.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Германия Президенти Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини Мустақиллик куни билан табриклади

30.08.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Тошкентда халқаро экспертлар иштирокида конференция ўтказилмоқда

26.08.2022Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 май куни “Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таʼминлаш тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-144-сонли Фармони имзоланди.