Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Медиа соҳасида Ўзбекистон – БАА ҳамкорлиги

2022-07-29 | Жамият

“WAM” раҳбарининг ЎзАга мактуби

Муҳаммад Жалол Ар-Раисий, 

Бирлашган Араб Амирликлари 

ахборот агентлиги - “WAM” бош директори:

– Бугунги кунда дўст мамлакатларимиз ўртасидаги муносабат, жумладан, оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганидан жуда хурсандман.

Бир-биримизнинг янгиликларимизни алмашиш ва соҳада бошқа турли йўналишлардаги шериклик бўйича мустаҳкам келишувга эга эканимиз қувонарли. Ишончим комил, бу сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатни сезиларли даражада тўлдиради. Оммавий ахборот воситалари ҳамкорлиги моҳиятан халқларимизнинг бир-бирини билиши, анъана ва маданиятимиз, бой меросимиз қадрланиши учун энг яхши воситадир.

Ўзбекистон Президентининг бир баёнотида айтган қуйидаги фикри БАА қарашларига ҳам тўғри келади: “Бир нарсани тушуниш керак: фансиз, инновациясиз ҳеч қачон олдимизга қўйилган мақсадларга эриша олмаймиз. Биз ҳисобот учун эмас, балки натижа учун ишлашимиз керак”.

Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти ҳам доим бир томондан илм-фан ва технологиядан оптимал фойдаланишга интилади, иккинчи томондан жамиятнинг барча жабҳаларида инновацияни миллий қурилишнинг асосий тамойили сифатида қўллаб-қувватлайди. Шу нуқтаи назардан мен нафақат ахборот алмашиш учун ўта либерал платформага, балки энг сўнгги технологик ишланмалардан самарали фойдаланувчига айланган Ўзбекистоннинг медиа соҳасида эришган ютуқларини мамнуният билан қайд этаман. БАА мамлакатингиз билан айни йўналишдаги шериклик янада мустаҳкамланишини интиқлик билан кутади.

Жорий йил ноябрь ойи ўрталарида Абу-Дабида бўлиб ўтадиган “Глобал Медиа конгресси” биз учун ҳамкорлигимиз салоҳиятини юзага чиқариш ва янада юксалтириш учун ажойиб имконият бўлади.

Араб дунёси Ўзбекистонни нафақат минтақадаги бугунги обрў-эътибори туфайли, балки қадимий цивилизацияси, айниқса, ўрта асрлар ислом оламига оид билимлар манбаи, фан ривожи йўлидаги беқиёс хизматлари, азалий илм-у урфон масканларидан бири сифатида билади. Шу боис бу юртга тарихий ва цивилизациявий мерос нуқтаи назаридан юксак ҳурмат билан қараймиз. 

Ўша даврларда Ўзбекистоннинг астрономия ва меъморчилик соҳасида эришган улкан ютуқларини ҳам эътироф этамиз. Муборак исломга доир фикр ва сўз шаклидаги энг буюк мерос гўзал ва тинчликсевар диёрингизда жойлашган. Фурсатдан фойдаланиб, қардош Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига, айниқса, мамлакатингиздаги оммавий ахборот воситалари вакилларига яна бир бор эзгу тилакларимни билдираман. ЎзА жамоасини эса Янги Ўзбекистон медиа соҳасининг халқаро тарғиботи учун кенг имконият яратиши мумкин бўлган “Глобал Медиа конгресси”га таклиф этаман.

Манба: ЎзА

Поделиться