Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Парламенти палатаси депутати билан рақамлаштириш, АКТ соҳасида самарали лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

2022-08-02 | Технологиялар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Япония Парламенти палатаси депутати жаноб Кейдзи Фуруя бошчилигидаги делегатсия вакилларини қабул қилди. Унда Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Ёшинори Фужияма ҳам иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон – Япония ўртасидаги алоқалар, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
 
Ўз навбатида, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ахборот технологиялари соҳасида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларнинг истиқболлари, шунингдек, икки томонлама манфаатли истиқболли ё‘налишлар, жумладан, рақамлаштиришда ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
 
Хусусан, Ўзбекистон – Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари ҳар томонлама манфаатли ва самарали эканлигини таъкидланди. Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини рақамлаштиришда Япония билан тизимли ишлар амалга оширилаётгани ҳам қайд этилди. 
 
Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизни минтақавий IT хабга айлантириш, БПО ва КПО хизматларини ривожлантиришда ҳамкорликни ошириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться