Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Абу Даби ривожланиш жамғармасида Оролбўйи ҳудуди муаммоларини бартараф этиш масалалалари муҳокама қилинди

2022-09-12 | Экология

Учрашувда Абу Даби ривожланиш жамғармаси томонидан “Қорақалпоғистон Республикасининг кам ривожланган ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш барқарор тизимини ривожлантириш” лойиҳасига  ажратилган 5,1 млн. АҚШ доллар грант маблағлари бўйича имзоланган Англашув меморандумни амалиётга татбиқ қилиш босқичлари ҳамда бажарилиши лозим бўлган кейинги қадамлар хусусида сўз борди.   

И.Абдураҳмонов томонидан Оролбўйи ҳудудида қурғоқчилик ва шўрланиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган стартаплар танловини давом эттириш учун маблағ жалб қилиш масаласи кўтарилди. Жамғарма бошқарув кенгаши томонидан ушбу масала муҳокамага қўйилиб, ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилиши таъкидланди.

Шунингдек, Иброҳим Абдураҳмонов Абу Дабидаги "Марлин Фарм" компаниясининг бош стратегик директори Ҳамад Нуман Ал Али ва ҳаммуассиси Суҳоил Бачам билан учрашди. Учрашув Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
 
Хусусан, делегация компания томонидан Шаржа Амирлигида жойлашган аквапоника усулида қурилган фермер хўжалигига ташриф буюриб, компаниянинг қишлоқ хўжалигидаги инновацион ечимларини ўзида жамлаган лаборатория ва тадқиқот ишлари учун мавжуд шарт-шароитлар билан танишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться