Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мубадала ва TAQA Талимаржон IESни модернизация қилишга инвестициялар киритади

2022-09-09 | Иқтисодиёт

2022 йил 9 сентабр куни Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Мубадала ва TAQA компаниялари Талимаржон IESга кенг кўламли инвестициялар киритишларини назарда тутувчи битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг энг йирик электр стансиясини модернизация қилиш ва қувватини кенгайтиришга имкон беради.

Маросимда БАА томонидан энергетика ва инфратузилма вазири Сухейл ал-Мазруи ҳамда Мубадала ва TAQA  компаниялари раҳбарлари, Ўзбекистон томонидан эса Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Энергетика вазирлиги, "Миллий электр тармоқлари" ва "Иссиқлик электр стантсиялари" аксиядорлик жамиятлари раҳбарлари иштирок этди.
 
Имзоланган битимлар Талимаржон иссиқлик электр стансиясини бошқарадиган қўшма корхона ташкил этишни назарда тутади. БАА компанияларининг инвестициялариқўшма корхонанинг 300 миллион долларлик устав капиталидаги 80 фоиз улуши учун тўлов ҳамда илгари "Талимаржон IES" АЖ томонидан жалб қилинган тахминан 700 миллион долларлик кредитларни тўлашга йўналтириладиган маблағлардан иборат. Шундай қилиб, БАА компаниялари Талимаржон IESга деярли 1 миллиард доллар сармоя киритмоқда.
 
Имзоланган битимлар БАА компаниялари учун Талимаржон IES ва бошқа иссиқлик электр стансияларини электр энергияси ишлаб чиқаришнинг комбинациялашган тсиклининг энг замонавий буғ - газ қурилмалари билан жиҳозлаш орқали уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қўшимча инвестициялар киритиш имкониятини беради. Ушбу қурилмалар табиий газдан фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлиги коэффитсиенти ва атмосферага чиқарилаётган чиқиндилар даражаси бўйича анъанавий буғ электр стансияларидан бир неча баравар устундир. Шундай қилиб, эришилган келишувларни амалга ошириш Талимаржон IESнинг технологик даражаси ва ишончлилигини сезиларли даражада оширади, аҳоли, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларни барқарор ва сифатли электр токи билан таъминлайди.
 
Мубадала ва TAQA  компаниялари билан тузилган кенг кўламли битимлар Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотлар ва мамлакатнинг инвестициявий муҳитини тубдан яхшилаш, шунингдек, асосий мақсади муносиб иш ҳақи тўланадиган юқори технологияли иш ўринларини яратиш учун иқтисодиётни модернизация  қилишга хорижий инвестицияларни жалб қилишдан иборат бўлган Ўзбекистоннинг изчил ташқи сиёсий курси натижасидир.
 
Ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи доирасида БАА компаниялари "Талимаржон IES" АЖда қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини яратишга инвестициялар киритади. Стратегик энергетика саноатига чет эл инвестицияларининг фаол жалб қилиниши йирик инфратузилма активларини ташқи қарз олиш йўли билан молиялаштиришнинг анъанавий ёндашувини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга ўзгартиришга имкон беради ва шу билан республика ташқи қарзи билан боғлиқ молиявий барқарорликни ва суверен кредит рейтингининг изчил яхшиланишини таъминлайди.
 
Маълумот учун: Мубадала Абу-Даби ҳукуматига тегишли бўлган ва дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритаётган инвестиция компанияси. Компаниянинг инвестиция портфели аерокосмик, агробизнес, АКТ, металлга ишлов бериш, тоғ - кон саноати, коммунал хизматлар каби соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олади. Компаниянинг умумий активлари 250 миллиард доллардан ошади.
 
TAQA - бу ADQ инвестиция холдингига тегишли бўлган ва дунёнинг 11 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритадиган энергетика соҳасидаги компания. Компания активларининг умумий қиймати 80 миллиард доллардан ошади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться