Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Туркманистон билан парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

2022-09-08 | Сиёсат

8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган жаҳон мамлакатлари парламентлари аёл раҳбарларининг саммити доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Туркманистон Миллий Кенгаши Мажлиси Раиси Гулшат Маммедовани қабул қилди.

Учрашув аввалида Мажлис Раиси Гулшат Маммедова Ўзбекистон етакчисига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Миллий Кенгаш Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Давлатимиз раҳбари мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик алоқаларига асосланган Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг бугунги юксак даражасини катта мамнуният билан қайд этди.

Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш ва маданий-гуманитар алмашинув дастурини илгари суришда икки мамлакат парламентлари муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Парламентлараро иттифоқ, шу жумладан Марказий Осиё минтақасидаги самарали мулоқот майдончалари доирасидаги сермаҳсул ҳамкорликка юқори баҳо берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться