Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б. Абидовнинг Ўзбекистондаги Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) Мамлакатлар бўйича офисининг вакили А. Рассел билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича кўп томонлама йўл харитасини амалга ошириш ва иқлим билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил қилиш доирасида GGGI билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Rassel GGGIнинг "Яшил ўсиш" доирасидаги тадбирларини илгари суриш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш учун "Яшил облигатсиялар"дан фойдаланишнинг мувофиқлаштириш механизмларини яратиш мақсадида ЙИЖ (яшил иқлим жамғармаси) грант маблағларини жалб қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди.
GGGI ва Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ўтасидаги ҳамкорлик Оролбўйи минтақасидаги ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал қилишда комплекс ёндашувларни илгари суришни мувофиқлаштириш, шунингдек, ҳудудда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имконини беради.
Учрашув якунида томонлар Оролбўйи минтақасида турмуш даражасини оширишга қаратилган ҳамкорликка оид навбатдаги тадбирларни келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги