Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатар ташқи ишлар вазири билан учрашув ҳақида

2022-09-08 | Сиёсат

2022 йил 7 сентабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Ар-Риёд шаҳрида "Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши - Марказий Осиё" Стратегик мулоқотининг биринчи йиғилиши доирасида Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.

Икки мамлакат ўртасидаги сиёсий алоқаларнинг юқори сур’атлар билан ривожланаётгани қайд этилди. Шу билан бирга томонларнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада жадаллаштиришга тайёрлиги маълум қилинди. 
 
Халқаро ва минтақавий масалалар, шу жумладан Афғонистон бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди. 
 
Жорий йил 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Саммитини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
 
Олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться