Ўзбекистон ва БМТ Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади
Ўзбекистон ва БМТ Оролбўйи минтақасида барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилади
Учрашув давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармасини қўллаб-қувватлаш, минтақада турмуш даражасини ошириш бўйича тасдиқланган лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар Оролбўйи минтақасида молиялаштириш ва кейинчалик амалга ошириш учун лойиҳавий таклифларни танлаш бўйича Траст жамғармаси бошқарув қўмитасининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш масаласини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, Траст жамғармасининг 2024-2030 йиллардаги фаолиятини амалга оширишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Жумладан, донор мамлакатларнинг молиявий ресурсларини Оролбўйи минтақасига жалб қилишни мувофиқлаштириш борасида Жамғарма ролини кучайтиришга қаратилган янги стратегия ишлаб чиқилади.
Учрашув якунида томонлар Оролбўйи минтақасида аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган аниқ натижаларга эришиш учун белгиланган вазифаларни бажариш ва муҳокама қилинган барча соҳаларда биргаликда ишлашни давом эттириш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрлигини билдирдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги